Ўзбекистонда кўчмас мулкни расмийлаштириш жараёнини беш кун билан чеклашга ваъда қилинди

Дата: 15:07, 03-03-2017.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кўчмас мулкни расмийлаштириш жараёнини беш кун билан чеклашга ваъда қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эндиликда кўчмас мулкка ҳуқуқни рўйхатга олиш учун икки услубдан бирида – исталган пайтда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали ёки нотариал идорага мурожаат қилиб амалга ошириш мумкин. ЯИДХП порталида барча нотариал ҳаракатлар ҳақида барча маъмоумотлар жамланиб, нотариус қабулига ёзилиш имконияти яратилади.

“3-5 иш куни ичида нотариус кўчмас мулк олди-сотдиси (алмашиш ёки совға қилиш) битимини нотариал рўйхатдан ўтказишни истаган кишида қарздорлик борлигини ўзи текширади”, - деб таъкидлашди Адлия вазирлигида.

Ушбу маълумотларни тақдим қилиш сўрови нотариус томонидан тегишли муассаса ва ташкилотларга электрон шаклда жўнатилади. Қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар онлайн тарда электрон ахборот алмашиш йўли билан амалга оширилади. Айни пайтда уйлар ва хонадонларни текшириш нотариус томонидан сўров келиб тушганидан уч кун ичида амалга оширилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: