Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг кадастр қийматини онлайн режимда билиб олиш мумкин

Дата: 14:58, 15-02-2018.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг кадастр қийматини онлайн режимда билиб олиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар Ер ресусрслари ва давлат кадастри бошқармаси маълумотига кўра, пойтахтдаги кўчмас мулк эгалари уларга тегишли кўчмас мулкнинг кадастр қийматини онлайн режимида http://odnookno.uz/ru/services/ манзилидан билиб олишлари мумкин.

“Хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1043-сонли қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.

Сурат манбаи: http://www.valoan.biz/home-loans/conventional-refinance/

Янгилик билан ўртоқлашиш: