Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш компаниясига янги бош директор тайинланди
Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан “Ўзбеккўмир” акционерлик жамияти бош директори ва “Ўзбекэнерго” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) раисининг янги биринчи ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбеккўмир” АК матбуот хизмати маълумотларига кўра, ушбу вазифага Шуҳрат Пўлатов тайинланиб, у ушбу лавозимда жорий йилнинг апрелида вазифасидан бўшатилган Муҳиддин Қосимовнинг ўрнига келди.
Эслатиб ўтамизки, бунга қадар Ш.Пўлатов “Ўзбеккўмир” АК директорининг иқтисод бўйича ўринбосари, бундан олдин эса Олмалик шаҳри ( Тошкент вилояти) ҳокими вазифасида ишлаган.