Ўзбекистонда кўмирнинг улгуржи баҳоси 2,5 бараварга ўсди

Дата: 10:48, 07-04-2015.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан кўмир улгуржи сотув нархига қўйиладиган махсус устама миқдори 2,5 бараварга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қарорга мувофиқ, 2015 йил бошидан бери устама кўмир бир тоннасига 54 минг сўмга тенг (олдинги баҳоси 21,6 минг). У кўмир саноати корхоналари томонидан кўмирни реализация қилишда қўлланади. Аҳолига сотилиб, республика давлат бюджетидан молиялаштириладиган кўмирга махсус устама қўлланилмайди.

“Махсус устамани қўллашдан олинадиган маблағлар мақсадли характерга эга бўлиб, фақат кўмир саноатини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва уни 2013-2019 йилларда барқарор ривожлантириш дастурини амалга оширишга, инвестиция кредитларини ёпишга, кўмир саноати корхоналари томонидан қўшимча қазиш ишларини бажаришга йўлланиши зарур”, - дейилади ҳукумат қарорида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: