Ўзбекистонда кўп хонадонли уйларни бошқариш тартиби яхшиланмоқда

Дата: 13:39, 07-08-2019.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кўп хонадонли уйларни бошқариш тартиби такомиллаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"6 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар", - дейилади парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, депутатлар "Кўп хонадонли уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, кўп хонадонли уйларни давлат бошқарув ва назорат органлари билан бошқариш муносабатларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

"Депутатларнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳада юзага келаётган кўплаб муаммоларнинг олдини олиш, амалиётда мавжуд бўлган яна бир долзарб масала – нотураржой биноларнинг эгалари ширкат аъзоси ҳисобланмагани, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайишига хизмат қилади", - деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: gkh.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: