Ўзбекистонда калавани текшириш бўйича мустақил халқаро лаборатория очилди
Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пахта калавасини текшириш бўйича мустақил халқаро лаборатория очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) SGS компанияси маълумотига асосланган ҳолда.
SGS гуруҳи мустақил халқаро компания бўлиб, янги USTER лабораториясини жаҳон бозорида талаб катта бўлган калаваларни текшириш мақсадларида O’z DSt ISO/IEC 17025:2007 стандарти бўйича рўйхатдан ўтказди.
SGS калавани текшириш билан бирга бутун мамлакат бўйлаб калавани жўнатишдан олдинги текширув ишларини ҳам амалга оширади. Янги лабораториянинг очилиши ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг дунё бозорларини эгаллашларини енгиллаштиради.
Эслатиб ўтамизки, 2020 йилга бориб Ўзбекистонда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 6,97 трлн сўмдан ошади. Пахта калавасини ишлаб чиқаришни 218,3 минг тоннадан 562,8 минг тоннагача ошириш кўзда тутилган. Шу сабабли янги бозорларни забт этиш зарурияти мавжуд.
SGS компанияси текширув хизматлари, экспертиза ва сертификация бўйича дунё бўйлаб етакчилардан бири. Унинг ходимлари сони 85 минг кишидан ортиқ бўлиб, дунё бўйича 1800 зиёд бўлимларда меҳнат қилади.