Ўзбекистонда калорифер ортидаги ҳаво ҳароратини автоматик ростлаш усули ихтиро қилинди

Дата: 16:26, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика институти олимлари томонидан калорифер ортидаги ҳаво ҳароратини автоматик ростлаш усули ихтиро қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Интеллектуал мулк агентлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, ихтиродан иссиқлик электростанцияларида фойдаланилади. Унинг вазифаси номинал юкламадан паст юкламаларда ҳаво иситкичларнинг иситиш сиртлари ишининг тежамкорлиги ва ишончлилигини ошириш, ташқи ўзгаришларда калорифер ортидаги ҳаво ҳароратини автоматик ростлаш тизимининг аниқлиги ва тезкорлигини оширишдан иборат.

Калорифер (ёки каналли қизитгич) – ичида иссиқ сув, буғ ёки иссиқ ҳаво бўлган қувуқлар мавжуд хонадаги ҳавони иситиш учун ишлатиладиган қўлланмадир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: