Ўзбекистонда “Камалак юлдузлари-2016” болалар ижодиёти фестивали ўтказилади

Дата: 12:41, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ёшлар ташаббуслари маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Камалак юлдузлари-2016” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичига аризалар қабули бошланганини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фестивалда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли болалар иштирок этишлари мумкин. Бурча иштирокчилар олти асосий йўналиш: фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари; миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ва хор гуруҳлари, балет; плекторли, камонли, дамли ва зарбли халқ чолғу асбоблари; миллий, балл ва замонавий рақслар; тасвирий ва амалий санъат; насрий назм асарлари”, - деб таъкидлашди фестивал ташкилотчилари.

Иштирокчиларнинг маҳоратини эл орасида танилган, тажрибали ва юқори малакали мутахассислар, давлат мукофотлари ва бошқа унвонларга сазовор бўлган санъаткорлар, рассом ҳамда ҳунармандлар, хореографлар, шоир ва ёзувчилардан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.

Конкурс шартларига мувофиқ, танловнинг ҳар бир босқичида йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар сертификатлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: