Ўзбекистонда “Камолот” ёшлар ҳаракати раҳбари вазифасини бажарувчи сайланди

Дата: 12:51, 06-02-2017.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Сарвар Ашуров Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳаракат сайтида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда. 

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Баҳодир Ғаниев январ охирида Ўзбекистон Президенти девонининг ёшлар сиёсати масалалари сектори раҳбари этиб тайинланган эди. 

Эслатиб ўтамизки, 35 ёшли Сарвар Ашуров  Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент молия институти битирувчиси. У 2013-йилдан бери “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: