Ўзбекистонда канализация хизматларига махсус устама жорий этилади

Дата: 14:33, 03-12-2018.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда канализация хизматлари тарифларига махсус устама жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг канализация хизматлари учун тарифларга миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (маъмуриятлари – ЎзТАГ) томонидан ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган махсус устама пули белгилаш тўғрисидаги таклифи қўллаб қувватлансин”, - дейилади президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида.

Олинган маблағлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Бундан ташқари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда халқаро маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантириш концепциясининг лойиҳасини 2019 йил 1 сентябргача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрдан бошлаб Тошкентда совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари оширилди. Сув таъминоти қиймати 1 кубометрига 280 сўмни, канализация хизматлари қиймати 1 кубометрига 235 сўмни ташкил этди.

Сурат манбаи: http://vikna.if.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: