Ўзбекистонда кардиология соҳасида дастур патентланди

Дата: 15:05, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда юрак регулятори механизмларини ҳисобий таҳлиллаш дастури яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Интеллектуаль мулк агентлиги хабар бермоқда.

Дастур мажумаси юрак ҳужайраларида қўзғалиш юзага келишини ва электрик фаолликнинг юрак қисмларида тарқалишини компъютерда моделлаштириш имконини беради; юрак фаолиятининг регулятор механизмларини, яъни турли режимлари регуляторикасини текшириш бўйича ҳисобий тажрибалар ўтказиш каби функционал имкониятларга эга.

Дастур Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази мутахассиси Зайнабхон Юсупова томонидан яратилди. Унга DGU 04799 сонли патент берилди.

Сурат манбаи: http://www.wolfson-hospital.org.il/cardiology-department.aspx

Янгилик билан ўртоқлашиш: