Ўзбекистонда карталардан нақд валютани ечиб олиш мумкин бўлади

Дата: 09:24, 27-03-2018.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1 апрелга қадар жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизми жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

“Шунингдек, 2018 йил 1 апрелга қадар тижорат банклари билан биргаликда хорижий валютанинг олди-сотди операциялари амалга оширилишини ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларининг хорижий ёки миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказилишини таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этсин”, - дейилади ҳужжатда.

Сурат манбаи: https://www.kachwanya.com/2016/04/26/it-is-very-easy-to-hack-an-atm-says-kaspersky-lab-experts/

Янгилик билан ўртоқлашиш: