Ўзбекистонда касаба уюшмалари энди юридик шахс бўлишлари шарт эмас

Дата: 14:25, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда касаба уюшмалари энди юридик шахс бўлишлари шарт эмас, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Ушбу меъёр яқинда кучга кирган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда қайд этилган. Муҳим ўзгаришлардан бири - энди касаба уюшмаларида якка меҳнат баҳсларини кўриб чиқиш ҳуқуқи йўқлиги бўлиб, лекин улар жараёнда иштирок этишлари мумкин.

Касаба уюшмаларини барча тармоқлар ва ҳудудлар даражасида ишлаб чиқариш принципи бўйича яратиш ҳуқуқи қонунчиликда мустаҳкамланган.

Ўзгаришларга мувофиқ, касаба уюшмалари нафақат ташкилотларда, балки якка тадбиркорлик амалга оширилаётган ёки меҳнатнинг бошқа шакли мавжуд бўлган барча жойларда ташкил қилиниши мумкин. Бунинг учун камида 3 ходимнинг ташаббуси бўлиши кифоя.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: