Ўзбекистонда касаба уюшмалари илғор дунё тажрибаси асосида ривожланади

Дата: 15:31, 13-12-2017.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда касаба уюшмалари илғор дунё тажрибаси асосида ривожланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу 2017-йилнинг 12-декабр куни Ўзбекистон Республикаси учун 1948-йил 9-июлда Сан Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенцияси кучга киргани билан боғлиқ. 

“Ўзбекистоннинг ушбу Конвенцияга қўшилиши 1948-йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясида ўз ифодасини топган, ҳар бир инсоннинг уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолотловчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи умумеътироф этилган меъёрларга ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларига мамлакатимиз содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Сурат манбаи: https://www.optaros.com/insights/blog/ecommerce-it-business

Янгилик билан ўртоқлашиш: