Ўзбекистонда касб байрамлари муносабати билан катта гуруҳ журналистлар тақдирланди

Дата: 11:31, 28-06-2019.

Тошкент. 28 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда касб байрамлари муносабати билан катта гуруҳ журналистлар тақдирланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президентининг фармонида қайд этилганидек, журналистлар "мамлакатимизда демократик тамойиллар, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантиришга, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга, холис ва ишончли ахборотни аҳолига етказиш, жамиятнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, янгиланиш ва инновация жараёнларини кенг ёритиш, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирландилар".

Хусусан, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони "Сирдарё ҳақиқати" газетаси маънавият бўлими мудири Холида Пардабаева ҳамда Бадиий сўз устаси Темурмалик Юнусовга, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони "Шарқ юлдузи" журнали бўлим мудири Икром Отамуротовга, "Фидокорона хизматлари учун" ордени "Маърифат" газетаси бўлим муҳаррири Маҳмуд Садиновга, 5 та”Меҳнат шуҳрати" ордени, 8 та "Дўстлик" ордени, 2 та "Келажак бунёдкори" медали ва 15 киши"Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

 

Сурат манбаи: uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: