Ўзбекистонда касб тайёргарлиги сертификатини жорий этиш режалаштирилмоқда

Дата: 18:43, 10-05-2016.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда касб тайёргарлиги сертификатини жорий этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тавсия “Ўзбекистон бизнес-форуми” доирасида (III фаза) корейс мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилган.

Тавсиядан кўзланган мақсад – коллежнинг сўнгги курсида ўқувчилар мутахассислик бўйича малакани баҳоловчи қўшимча имтиҳон топширадилар. Ушбу профессионал сертификат иш жойига даъвогар ҳақиқатдан ҳам айтилган билимларга мувофиқлигининг кафолати бўлади.

Айни пайтда имтиҳон бизнес талабларига максимал даражада яқинлашган бўлиши зарур. Имтиҳонни мустақил хусусий тармоқ ва давлат тармоғи вакилларидан иборат мустақил комиссия томонидан олинади.

Эслатиб ўтамизки, йилига Ўзбекистонда 9 синфни 500 минг атрофида ўқувчилар тамомлаб, улар ўқишни 3 йил давомида касб ҳунар коллежлари ёки академик лицейларда давом эттирадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: