Ўзбекистонда катталар ва болалар орасида ўлим сабаблари очиқланди

Дата: 17:48, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда катталар ва болалар ўлими сабаблари очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 2016 йилнинг январ-июн ойларида 73,9 минг ўлим қайд этилди, ўз навбатида, ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил қилди.

“Рўйхатга олинган жами ўлганларнинг 59,7% қон айланиш тизими касалликларидан, 8,6% ўсимталардан, 5,5% овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 6,3% нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,6% бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан вафот этган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабарида.

2016 йилнинг январ-июн даври мобайнида 3,7 мингта 1 ёшгача бўлган болалар ўлими қайд этилди ва гўдаклар ўлими коэффициэнти 10,0 промиллени ташкил этди.

“Рўйхатга олинган 1 ёшгача ўлган жами болаларнинг 53,5% перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 24,4% нафас олиш аъзолари касалликларидан, 10,2% туғма аномалиялардан, 3,0% юқумли ва паразитар касалликлардан вафот этган”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: