Ўзбекистонда “Кайдзен” усулини жорий қилиш маркази ташкил этилади

Дата: 14:55, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йил охиригача Ўзбекистонда корхоналарни бошқариш бўйича “Кайдзен” япон усулини жорий қилиш маркази ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика савдо-саноат палатасидан хабар қилишларича, “Кайдзен” усули халқаро сифат менежменти тизимларидан бири бўлиб, корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнларини доимий такомиллаштиришни кўзда тутади.

“Кайдзен” ҳар бир ходимнинг корхона фаолияти, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини кўтаришда фаол иштирок этишини кўзда тутади. “Кайдзен”нинг жорий этилиши корхоналарда юқори ишлаб чиқариш маданиятининг шаклланишига кўмаклашиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: