Ўзбекистонда кечаю кундуз ишлайдиган кафелар ва ресторанларнинг шароитлари айтилди

Дата: 11:31, 26-07-2019.

Тошкент. 26 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кечаю кундуз ишлайдиган кафелар ва ресторанларнинг шароитлари айтилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳукумат қарори (№624, 24.07.2019 й.) "Умумий овқатланиш корхоналарида ва тунги вақтда фаолият юритаётган кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2019 йил 15 октабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар куну туну кун давомида баъзи талабларга жавоб берадиган тарзда фаолият юритиши мумкин", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, мазкур объектларда, жумладан, хизмат хоналари, кириш ва чиқишларда камида ўттиз кун ичида тасвирни сақлаш имконияти мавжуд бўлган видеокузатув тизими мавжудлиги, бинога улашган ҳудуднинг етарли (камида 10 метр масофадан) ёритилиши, автотураргоҳ ва бошқа тегишли ҳудуд, хонадаги шовқин нормалари талабларига риоя этилиши ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоблардан фойдаланмаслик, ёнғин ўчириш воситалари ва тиббиёт қутилари билан, эвакуация схемасининг ҳаммага кўринадиган жойда бўлиши, шунингдек, фавқулодда ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари билан таъминланиши керак.

Қайд этилганидек, мазкур объектлар раҳбари ушбу талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни Ички ишлар ҳудудий органларига тақдим этади.

"Юқорида кўрсатилган талабларга риоя этмаслик тунги вақтдаги фаолиятни тақиқлайди ва белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Талаблар доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тунги ишларда фаолият юритадиган объектларнинг фаолиятига аралашиши тақиқланади", – дейилади хабарда.

Агар ушбу объектлар қарор талабларини бузса ёки жамоатчилик томонидан мунтазам шикоятлар келиб тушса, тунги вақтдаги ишлаш ҳуқуқи тегишли ҳокимликлар томонидан бекор қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, тунги вақтда фаолият юритадиган бундай объектлар жойлашган маршрутларда патрул гуруҳлари томонидан доимий назорат ўрнатилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ичида кучга киради.

 

Сурат манбаи: resto.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: