Ўзбекистонда “Кечки ҳосил” номли чех цимбал мусиқа асбоблари гуруҳи концерт бермоқда

Дата: 14:42, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Шу кунларда Ўзбекистонда “Кечки ҳосил” номли чех цимбал фольклор гуруҳининг концертлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Концертлар октябрда нишонланадиган Чехия миллий байрамига бағишланган.

Ўзбекистондаги Чехия элчихонасидан хабар беришларича, “Кечки ҳосил” Ўзбекистон бўйлаб “совға” турнесини ўтказмоқда.

Гуруҳ концертлари Тошкентдаги чиқишдан бошланди, энди эса гуруҳ Бухоро ва Самарқандда концертлар беради.

Цимбал мусиқа асбоблари гуруҳи Петр Тучек, Йозеф Снопек, Станислав Мах, Иво Кунц, Павэл Миташ ва Эмилиа Гавиаровалардан ташкил топган.

Эслатиб ўтамизки, 28 октябрда Чехия ўз миллий байрами – мустақил Чехословак Республикаси кунини нишонлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: