Ўзбекистонда кекса кишиларнинг дам олиши учун махсус мажмуалар яратиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:08, 30-12-2016.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 1 сентябригача Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида “Нуронийлар маскани” мажмуаларини яратиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Мажмуалар маданият ва истироҳат боғлари ҳудудларида ташкил этилади. Бунинг учун тегишли инфраструктура яратилиб, янги бинолар қурилади. Бундан ташқари, улар давлат фондларига барча заруррий тўловлардан озод қилинади.

“Мажмуаларни қуришда бой китоб фондига эга бўлган китобхонлар заллари, шахмат, шашка ўйнаш учун дам олиш хоналари, кексалар учун махсус тренажерлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, шунингдек ошхона ва тиббий хона ташкил этилиши, уларни зарур мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш назарда тутилсин”, - дейилади хужжатда.

Шунингдек, мажмуаларда “Нуроний” жамғармаси бўлимлари жойлашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: