Ўзбекистонда кексаларга кўмак кўрсатиш учун ёшлар ҳаракати ташкил этилади
Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда кексаларга улар кундалик-маиший турмушларида кўмак кўрсатиш, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ва меҳнат фронти фахрийлари туғилган кунларини тантанали нишонлаш учун ёшлар васийлик ҳаракати ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради 12news.uz.
Бу яқинда давлат раҳбари томонидан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида кўзда тутилган.
“Нуронийлар эъзозимизда” ёшлар васийлик ҳаракати республиканинг барча туман ва шаҳарларида умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, профессионал коллежлар ўқувчилари ва ОЎМ талабаларидан ташкил топади.
“Камолот” БЁҲ, “Маҳалла” жамғармаси, Таълим, Олий таълим вазирлиги, ЎМКТ маркази, Аёллар қўмитаси, Республика маънавият маркази, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Нуроний” жамғармалари 250 млн сўм миқдорда маблағ ажратадилар.
Лойиҳа катта ёшдагиларнинг оила ва жамиятдаги роли ва обрўсини ошириш, ёшларда уларга нисбатан ҳурмат туйғусини уйғотиш, она-оналар ва ҳар бир кексага ғамхўрлик қилишга ўргатиш кабиларга йўналтирилган.