Ўзбекистонда кексаларни эъзозлаш ҳақидаги 2015 йилги давлат дастури тасдиқланди

Дата: 15:27, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) .

Хужжат кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан Ташқи ишлар вазирлиги сайтида танишиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: