Ўзбекистонда “Келажак бунёдкори” медали таъсис қилинди

Дата: 14:46, 24-01-2018.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – 2017 йил охирида Ўзбекистонда “ Ўзбекистон Республикасининг “Келажак бунёдкори” медалини топшириш тўғрисидаги қонун кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

“Қонунга мувофиқ, “Келажак бунёдкори” медали билан халқ манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилаётган, юксак ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб келаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса кўшаётган, жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахсларга ҳам топширилиши мумкин”, - дейилади хабарда. 

Сурат манбаи: https://abstract.desktopnexus.com/wallpaper/2159205/

Янгилик билан ўртоқлашиш: