Ўзбекистонда кенг кўламли ҳарбий ўқув машқлари бошланди

Дата: 16:20, 26-11-2018.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кенг кўламли ҳарбий ўқув машқлари бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг тегишли фармойишига мувофиқ, бугун, эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди”, - дейилади республика Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Шундан кейин қайд этилишича, машқлар беш кун давом этиб, тўрт босқичда амалга оширилади. Машғулотларнинг асосий вазифаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари ва муассасаларининг жанговар шайлиги, шунингдек, қўйилган вазифаларни кўрсатилган муддатда бажариш имкониятларини текшириш ҳисобланади.

Сурат манбаи: russian.rt.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: