Ўзбекистонда кейинги икки йилдан оз вақт давомида 95 кичик саноат зоналари ташкил этилди

Дата: 11:36, 24-10-2018.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – 2017-2018-йилларда Ўзбекистонда 95 кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шундан Қорақалпоғистон Республикасида олтита, Андижон вилоятида бешта, Қашқадарё вилоятида еттита, Наманган вилоятида олтита, Самарқанд вилоятида ўн тўртта, Сурхондарё вилоятида тўққизта, Хоразм вилоятида бешта, Фарғона вилоятида битта ва Навоий вилоятида тўртта ташкил қилинди.

Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда 95 КСЗда 1391 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган, уларнинг умумий қиймати 3,4 трлн сўм ва $135,5 млнга тенг, 44739 та янги иш ўринлари яратилган.

Лойиҳалар умумий сони 613таси амалга оширилган ва ишлаб чиқариш бошланган, бунда 11131 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган, 581 та лойиҳа бўйича таъмирлаш-қурилиш ишлари ва ускуналарни ўрнатиш ишлари кетмоқда, 197 та лойиҳа бўйича қурилишга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида олтита, Андижон вилоятида еттита, Қашқадарё вилоятида еттита, Самарқанд вилоятида 16 та, Сурхондарё вилоятида тўққизда ва Тошкент вилоятида - 12 та инвестиция лойиҳаларини саралаш ва жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: https://www.trend.az/business/economy/2931602.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: