Ўзбекистонда хўжалик субъектлари томонидан ўртача валюта харидлари чоракка ўсди

Дата: 16:08, 16-11-2017.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хўжалик субъектлари томонидан ўртача валюта харидлари $461 млндан $577 млнга, ёки чоракка ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Умуман, валюта бозори либераллаштирилганидан кейин ички валюта бозорида операцияларнинг ўртача ойлик ҳажмлари сезиларли даражада кўпайди, хусусан, хўжалик субъектлари томонидан ўртача валюта харидлари биринчи ярим йилдаги 461 млн. доллардан жорий йил сентябр-ноябрда 577 млн. долларгача, яъни 25%га ўсди”, - дейилади Марказий банк томонидан тайёрланган “Ички валюта бозори таҳлили (2017 йил 5 сентябр-14 ноябр орасида)”да.

Айни пайтда, “хорижий валютани ўртача сотиш 4 баравардан кўпга ошиб, биринчи чоракдаги 172 млн. доллардан 707 млн. долларгача ўсди, хусусан, экспортчилар тарафидан хорижий валюта сотиш 2 баравардан зиёдга кўпайди”.

Таҳлилда таъкидланишича, конвертация ҳажмлари кўпайиши билан бирга валюта биржасида савдо қилувчи иштирокчи-субъектлар сони ҳам сезиларли даражада ошган. Бу асосан олдин валютани расмий бозорда сотиб олмаган хўжалик субъектлари ҳисобига юз берган.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: