Ўзбекистонда халқ қабулхоналари очишга $2,1 млн ажратилади

Дата: 17:51, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида халқ қабулхоналари очишга бюджетдан 14,6 млрд сўм ($2,1 млн) ажратилади, деб хабар беради маҳаллий ОАВ 2021 йилгача Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегияси лойиҳасига асосланган ҳолда.

Айни пайтда халқ қабулхоналари очиш ишларини жорий йилнинг биринчи чорагида якунлаш режалаштирилмоқда.

Хужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент ва вилоятлар ҳокимиятлари, Бош прокуратура ва молия вазирлиги бу иш учун масъул қилинган.

Таъкидлаш зарурки, ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида илгари сурилган эди.

Унинг фикрига кўра, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, давлат органлари ва фуқаролар орасидаги муносабатларни тубдан кўриб чиқиш зарур.

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис раҳбари Нурдинжон Исмоилов ва Нигматулла Йўлдошевлардан 1 февралдан бошлаб ҳудудларга чиқиб, аҳолининг долзарб муаммоларини шахсан ўрганган ҳолда амалий кўмак теришни талаб қилди. Шунингдек, республика президенти уларга халқ қабулхоналари, шунингдек, президентнинг виртуал қабулхонаси фаолиятини ҳар бир туман ва шаҳарда самарали ташкил қилишни топширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: