Ўзбекистонда халқаро радиоастрономик обсерватория қурилади
Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Суффа” халқаро радиоастрономик обсерваторияси қурилади. Бу ҳақида Владимир Путин Тошкентдаги музокаралар доирасида маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Россиянинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида юзага келмоқда. Илмий-техникавий жиҳатдан бу икки мамлакатнинг муҳим ташаббусларидан бири. Обсерватория йирик “РТ-70” радиотелескопи билан жиҳозланади. У олимларга ноёб илмий тадқиқотлар қилишга, шу жумладан, космик алоқа соҳасида, кўмаклашади”, – деб таъкидланади Россия президенти матбуот хизмати хабарида.