Ўзбекистонда Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг биринчи босқичи бошланди

Дата: 11:36, 17-03-2016.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакатдаги энг йирик кўргазма тадбири бўлган X Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг биринчи босқичи бошланди

“Тадбирнинг илк босқичи март-июнда бўлиб ўтади. Унинг доирасида ҳудудларда ҳудудий ва саноат тармоқ ярмаркалари ўтказилади. Жорий йилда илк ярмарка Самарқанд вилоятида ўтказилмоқда. Иккинчи ва асосий босқич 24-31 октябрда Тошкентда ўтказилади”, - деб таъкидлашди тадбир ташкилий қўмитасида.

Ўтган йилда ҳудудий саноат ярмаркаларига 89 мингдан зиёд киши ташриф буюрган эди. Иштирокчилар сони 4,8 мингдан, экспозиция номенклатураси эса 22 минг турдан ортиқ маҳсулотларни ташкил қилган эди. Булардан 710тасини ишлаб чиқариш 2015 йилда йўлга қўйилди.

Ўтган йили ҳудудий саноат ярмаркаларида 377,5 млрд сўмлик шартномалар имзоланган ва бу кўрсаткич 2014 йилдагидан 24,5% кўпайган эди. Маҳсулот экспортига доир шартномалар ҳажми $180,8 млнни ташкил этган эди. Бу эса 2014 йилдагидан 8,4% зиёддир.

$1 = 2866,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: