Ўзбекистонда Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади

Дата: 11:14, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – 8 апрелдан 8 майга қадар Ўзбекистонда Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фестиваль ЮНЕСКО томонидан белгиланган Халқаро жаз кунига бағишланган бўлиб, у ўзбек ва хорижий жаз ижрочи ва гуруҳлари иштирокида бўлиб ўтади. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад турли тадбирлар, хусусан, концерт ва жем-сейшенлар, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ўтказиш йўли балан мусиқачиларга ушбу тинчлик, маданий турфалик ва маданиятлараро мулоқот тили кунини нишонлаш имкониятини беришдан иборат”, - деб таъкидлашди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.

Фестивалда Франция, Латвия, АҚШ, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларидан келган мусиқачилар иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ЮНЕСКО Бирлашган миллатлар ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалали бўйича ташкилотидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: