Ўзбекистонда халқ таълими муассасалари ходимларининг асос тариф ставкалари оширилади

Дата: 15:35, 12-02-2019.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1 мартдан барча турдаги халқ таълими муассасаларининг раҳбарлари ва тарбиячиларининг базавий тариф ставкалари оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 1 мартдан “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячилари, шунингдек, барча турдаги халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг базавий тариф ставкасини 1,5 баробарга ошириш ва уни умумтаълим мактабларининг тегишлича раҳбар ва педагогик ходимлари базавий тариф ставкасининг 75%и даражасида белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин”, - президентнинг “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида​”ги қарорида.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 октябрдан базавий тариф ставкалари миқдорларни умумтаълим мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади, бунда айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячилари учун кўзда тутилган устамани бекор қилинади.

Сурат манбаи: www.belta.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: