Ўзбекистонда Хитой киноси кунлари бўлиб ўтади

Дата: 09:20, 03-09-2015.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – 7-10 сентябрда Тошкентда “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Хитой киноси кунларини ўтказадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Куни-кеча Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинишича, томошабинлар эътиборига 6 энг яхши фильмлар тақдим этилади. Биринчи бўлиб “Тяньшань” кинофабрикаси томонидан олинган “Ҳақиқий мухаббат” бадиий фильми намойиш этилади.

Кейинги тўрт кун ичида эса яна “Или дарёси” (режиссер Ван Жингуань), “Маймунлар қироли” (реж. Чеанг Поу-Сой), “Паром” (реж. Вэй Шень), “Хорижлий энага” (реж. Чэн Ган), “Буюк устоз” (реж. Вонг Карвай) бадиий фильмлари кўрсатилади.

Фильмлар Алишер Навоий номидаги кинотеатрда намойиш қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: