Ўзбекистонда Хитой термаси билан ўйин тўғридан-тўғри эфирда олиб берилади

Дата: 17:01, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Хитой термаси билан ўйин тўғридан-тўғри эфирга олиб берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой терма жамоасига қарши сафардаги ўйини “Спорт” телеканали 31 август куни соат 17.00да “Спортс Центр” (Ухань, Хитой) стадионидан олиб кўрсатади.

Championat.asia портали маълумотларига кўра, бундан олдин телеканал ушбу ўйинни кўрсатмаслиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Кейинроқ “Спорт” телеканали ходими портал вакиллари билан уланиб, “агар бирор фавқулодда ҳолат юз бермаса – Ўзбекистон - Хитой ўйини тўғридан-тўғри эфирда олиб берилиши”ни маълум қилган.

2011-2017 йилларда термалар билан бири билан 5 ўйин ўтказишган, улардан биттаси дуранг қайд этилиб, қолган тўртттасида ҳар икки жамоа иккитадан ғалаба қозонган.

Ўзбекистон термаси биринчи ўйинда ўз уйида рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб қилган.

Бугунда Ўзбекистон термаси “А” саралаш гуруҳида 12 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан юқорида Эрон ва Жанубий Корея бор.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон термаси 5 сентябрда Тошкентда гуруҳдаги сўнгги ўйинда Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: