Ўзбекистонда Хитой ёрдамида қурилган янги электр узатиш линия ишга туширилди

Дата: 16:40, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” ДАК қуввати 500 кВлик янги юқори волтли электр узатиш линиясини (ЭУЛ) фойдаланишга топширди. Янги линия мамлакат шарқи ва маркази ўртасидаги электр токи узатиш ҳажмларини оширади, деб хабар қилди REGNUM АА мухбирига “Ўзбекэнерго” вакили.

“Ускуналар хитойнинг Xian Electric Engineering Co ширкати томонидан етказиб берилган. Уларнинг умумий қиймати $87 млн”, – деди агентлик суҳбатдоши.

Шунингдек, у лойиҳани молиялаштириш “Ўзбекэнерго”нинг $54 млнлик ўз маблағлари ва Хитой Эксимбанки $33 млн. кредити ҳисобига амалга оширилганлигини таъкидлади.

REGNUM АА илгари Ўзбекистон электроэнергетик саноатида йўқотишлар даражаси тижорат жиҳатидан 30% ошишини хабар қилган эди. Электр тармоқларидаги техник йўқотишлар 13%га тенг, уларнинг 25% 500 кВлик ҳудудий магистрал тармоқларнинг миллий участкаларига ва 75% тарқатиш тармоқларига тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: