Ўзбекистонда хитойлик сайёҳлар янада кўпайиши мумкин

Дата: 17:51, 20-07-2018.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хитой ҳукумати томонидан Хитой сайёҳлик гуруҳлари ташриф буюриши учун тавсия этилган мамлакатга айланиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хусусан, бу ҳақида Хитой туризм ишлари бўйича давлат бошқармаси Марказий Осиё мамлакатларидаги ваколатхонаси раҳбари Ван Шулин бошчилигида делегация билан учрашувда сўз борди. Унда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик, шу жумладан, Ўзбекистоннинг ADS тизимига қўшилиш тартибини жорий этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: маъқулланган дестинация мақоми (ADS) - Хитой ва бошқа мамлакат ҳукумати ўртасида махсус шартнома бўлиб, унга кўра, у ёки бу давлат мамлакат раҳбарияти томонидан Хитойнинг сайёҳлик гуруҳлари ташриф буюриши учун тавсия этилганлик мақомини билдиради.

Учрашувда Хитой томони 2018 йил 3-5 октябрда “Ипак йўлидаги туризм” Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида биринчи марта Хитой миллий стенди ва 6 сайёҳлик компаниялари учун индивидуал стендлар билан иштирок этиш ниятидагигини маълум қилди.

Сурат манбаи: http://xs.uz/en/post/bukhoroning-sajyohlik-salohiyati

Янгилик билан ўртоқлашиш: