Ўзбекистонда хизматлар соҳаси 12,1% ўсди

Дата: 16:48, 22-04-2016.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – 2016 йилнинг I чорагида бозор хизматлари ҳажми 18 трлн 601,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 12,1%га ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасидан хабар қилишларича, бунда иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагичи асосида шакллантирилган хизматлар ҳисобга олинган.

1 апрел ҳолатига молиявий хизматлар ҳажми 22,9%, соғлиқни сақлаш хизматлари 14%, савдо хизматлари 13,1%, кўчмас мулкка боғлиқ хизматлар 12,5% ўсди.

Хизматларнинг умумий ҳажмида энг катта улушни транспорт (30,3%), савдо (27,3%), молиявий хизматлар (11,9%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (7,1%) эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: