Ўзбекистонда ХМТ экспертлари кўмагида Иш берувчилар конфедерацияси ташкил этилади

Дата: 15:33, 19-09-2018.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) халқаро экспертлари кўмагида Иш берувчилар конфедерациясини ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу мақсадда Тошкентда бундай конфедерацияни ташкил этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга бағишланган икки кунлик семинар ўтказилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ХМТ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинарда сўзга чиққан Савдо палатаси раисининг ўринбосари Ўткир Бутаев халқаро илғор тажрибани ўрганиш Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерациясини ташкил этишнинг дастлабки босқичларида жуда муҳим эканлигини таъкидлади, шунингдек, уни ташкил этишнинг келажакдаги ижобий жиҳатларини қайд этди.

ССП маълум қилишларича, семинарда “Ўзтекстилсаноат” бирлашмаси, “Ўзчармсаноат”, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа томорқа эгалари кенгаши ва бошқалардан иборат 33 ортиқ ташкилотлар ва бирлашмалари вакиллари иштирок этдилар.

ХМТ эксперти Владимир Чурович томонидан “Иш берувчилар ташкилотини бошқариш, ҳамкорлик орқали АСТEМР иш берувчилар ташкилотини қўллаб-қувватлаш” мавзусида маъруза қилди. Семинар доирасида Иш берувчи ташкилотлари ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича Словения, Германия, Туркия ва Черногория тажрибаси ўрганилди.

Сурат манбаи: https://nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: