Ўзбекистонда Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди

Дата: 17:31, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат порталига асосланган ҳолда.

Янги ҳокимнинг тайинловига доир қарор Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида эълон қилинган.

Аниқлаштирилишича, бушбу тайинловга қадар Ф. Эрманов Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, Хоразм вилояти ҳокими вазифасини 2015 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг собиқ раиси Илгизар Собиров бажариб келаётган эди.

Сурат манбаи: http://gps-map.net/karta-oblasti-podrobno/karta-horezmskaya.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: