Ўзбекистонда хорижда ишлаш муддати умумий меҳнат стажига қўшиладиган бўлди

Дата: 17:46, 22-05-2014.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда хорижда ишлаш муддати умумий меҳнат стажига қўшиладиган бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг 2014 йил 13 майдаги қарорига асосланган ҳолда. Ушбу хужжат тафсилотлари Norma.uz сайтида эълон қилинган.
Хужжатда кўрсатилишича, “эндиликда хорижда ишлаш муддати Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тегишли суғурта бадаллари тўланган ҳолда умумий меҳнат стажига қўшилади”. Қарорда бошқа ўзгартишлар ҳам кўзда тутилган. Хусусан, бошқа мамлакатдан, шу жумладан, Ўз.Р.дан илгари чиқиб кетган шахсни ҳисобга қабул қилишда пенсия Пенсия жамғармасига мурожаат қилган муддатдан бошлаб ҳисобланади ва тўланади.
Бундан ташқари, пенсияни олиш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончномалар битим тузилган давлатдаги масъул давлат органининг апостили билан тақдим этилиши керак. МДҲ мамлакатлари ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенцияси қатнашчилари бўлган давлатларда тасдиқланган ишончномалар бундан мустасно.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшашга чиқиб кетаётган шахсларга пенсия тўлаш уларнинг аризаси ва шахсини тадиқловчи хужжати асосида унда “доимий яшаш жойидан чиқарилган” деган белги бўлган ҳолда тўхтатилиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: