Ўзбекистонда хорижга қизларни жинсий эксплуатация учун жўнатиш билан шуғулланган “Гули” қўлга олинди

Дата: 14:26, 14-11-2018.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижга қизларни жинсий эксплуатация учун жўнатиш билан шуғулланган “Гули” қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Пойтахт ички ишлар идораларига қизларни чет элга жинсий эксплуатация учун жўнатиш билан шуғулланувчи “Гули” исмли аёл ҳақида маълумот келиб тушди. ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ва Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида, гумонланувчи 7 ноябрь куни тахминан соат 5.00 да халқаро аэропорт ҳудудида қўлга олинди. Қўлга олинган шахс – андижонлик 26 ёшли Гулчира С. бўлиб чиқди”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабарида.

Ушбу акт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов ишлари давомида  қўлга олинган шахснинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги аниқланади. “Шунингдек, гумонланувчини ушбу жиноятни содир этишига сабаб бўлган ҳолатлар ўрганилади”, - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: evangelie.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: