Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида янгидан ташкил этилаётган корхоналар учун солиқлар 5 йилга “музлатилади”

Дата: 12:18, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижий инвестициялар  иштирокида янгидан ташкил этилаётган корхоналар учун солиқлар 5 йилга “музлатилади”, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“...хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида.

Таъкидланишича, ушбу чора республиканинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадларида жорий этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: