Ўзбекистонда хорижий инвестицияли акционерлик жамиятларига янги солиқ имтиёзлари берилди
Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижий инвестицияли акционерлик жамиятларига янги солиқ имтиёзлари берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, хорижий сармоялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари умумий ва хўжалик судларида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши юзасидан берилган мурожаатлар бўйича тўловлардан озод этилган (Солиқ кодексининг 329 ва 330 моддалари).
Янги имтиёзлар 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-411 Қонунига мувофиқ тақдим этилган.
Шунингдек, низом жамғармасида хорижий инвестициялар улуши 15%дан кам бўлмаган акциядорлик жамиятлари маълум муддатга даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади.
Мазкур имтиёз муддати Вазирлар Маҳкамаси томонидан корхонанинг тоифаси ва фаолият турига боғлиқ равишда белгиланади.