Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун махсус виза жорий этилмоқда
Тошкент. 20 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун махсус виза жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Президентнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 5833-сонли фармони билан Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун жорий қилинадиган қўшимча (электрон бўлмаган) тоифадаги визалар рўйхатига қўшимча киритилди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ Vatandosh», «Student visa», «Academic visa», «Medical visa», «Piligrim visa» рўйхатига «Investment visa» қўшилди.
Қайд этилганидек, «Investment visa» Ўзбекистон иқтисодиётига асосий ҳисоб-китоб миқдорининг 8500 баробаридан кам бўлмаган миқдорда сармоя киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун расмийлаштирилади. Ушбу визанинг амал қилиш муддати уч йил.
Сурат манбаи: buscarfoto.com


