Ўзбекистонда хорижий паспортлар жорий этиш режалаштирилмоқда

Дата: 21:00, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг 2017 11 июлдаги ПҚ-3126 қарорига мувофиқ, бир ой муддат ичида хорижга чиқиш паспортини жорий этишнинг аниқ босқичлари, муддатлари, техник шартлари ва молиявий харажатларини назарда тутувчи, асосланган таклифлар киритиш топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президентнинг “Миграцион жараёнлар ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори давлат раҳбари сайтига жойлаштирилган.

Ўзбекистон ИИВ энг муҳим вазифаси сифатида муҳожирлик ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича республика, ўрта ва қуйи бўлинмалар ишини тубдан яхшилаш, аҳолини паспортлаштириш жараёнларини, Ўзбекистонга кириш, чиқиш, унда бўлиш, фуқароликка кириш, чиқиш, уни йўқотиш, сиёсий бошпана бериш жараёнларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва прогнозлаштириш механизмларини жорий этиш кабилар белгиланди.

Шунингдек, ИИВ олдига муҳожирлик ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимлари орасида профилактика ишларини кучайтириш, коррупцияни йўқотиш ва бошқа вазафалар қўйилди.

Ноқонуний миграция ва паспорт тизимини бузиш ҳолларининг сабаб ва шартларини ўзгариш ҳам тпоширилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: