Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги 10 та корхонадан тўрттаси саноатда ишлайди

Дата: 14:35, 05-02-2019.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган 10 та амалдаги корхонадан 4 таси саноатда фаолият юритмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб.

Хусусан, 2018 йил 1 декабр ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокидаги 7371 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Улардан 2947 (40%) саноат, 1616 (21,9%) савдо, 1216 таси (16,5%) “бошқа” соҳаларда, 464 (6,3%) қурилишда, 318 таси (4,3%) қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчиликда, 305 (4,1%), турар жой ва умумий овқатланиш хизматларида, 212 таси (2,9%) транспорт ва сақлашда, 197 таси (2,7%) ахборотлаштириш ва алоқада, 96 таси (1,3%) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар тақдим этиш соҳаларида фаолият юритади.

Сурат манбаи: https://mosreg.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: