Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар сонини 2 баробардан кўпга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 15:33, 06-05-2017.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар сонини 2 баробардан кўпга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, “2017-2021 йиллар мобайнида сайёҳлик хизматлар экспорти ҳажмини 2,3 баробарга, сайёҳлар сонни эса 2,1 баробаргача оширишни таъминлаш” режалаштирилган.

Хужжатда мутасадди вазирлик, маҳкама ва муассасаларга ҳамда жойлардаги маҳаллий ҳокимият органларига “Ичан қалъа” мажмуаси ичи ва атрофида комплекс равишда реставрация-тиклаш ишларини амалга оширишни кўзда тутган Хивани батафсил лойиҳалаштириш дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Бунда Хоразм вилоятининг алоҳида қўриқланадиган тарихий-маданий ҳудудлари архитектурасига минимал даражада аралашишилишини таъминлаш учун зарур чоралар кўришга эътибор қаратилади. Шунингдек, Хива ва Хоразм вилоятига сайёҳлар оқимини ошириш учун чоралар кўриш, ушбу мақсадларда 2017-2021 йилларда Хива шаҳри брендини ишлаб чиқиш ҳамда кенг реклама кампаниясини ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: