Ўзбекистонда хорижий ташувчилар агентларига енгилликлар берилди

Дата: 20:04, 31-03-2014.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукуматининг 20 мартдаги қарорига мувофиқ, хорижий ташувчилар агентларига сезиларли енгилликлар берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги қоидаларга кўра, хорижий ташувчилар агентлари хорижий валютадаги комиссон мукофотнинг ярмини мажбурий равишда ваколатли банкка сотиши керак. Илгари ушбу мукофот тушуми мамлакат Марказий банкига тўлиғича сотилар эди.
Шунингдек, хорижий валюта эвазига кўрсатиладиган хизматлар ассортименти ҳам кенгайтирилди. Илгари Ўзбекистонга доимий учмайдиган авиакомпаниялар хорижий валютага авиакеросин сотиб олиш ва ерда хизмат кўрсатиш хизматларига тўлаш имконига эга бўлган бўлса, эндиликда ушбу рўйхатга аэронавигация хизматлари, бортда овқатланишни ташкил қилиш ва уни етказиб бериш хизматлари билан бойиди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: