Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганиш бўйича 39 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

Дата: 16:37, 23-08-2019.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганиш бўйича 39 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида немис, француз, испан, корейс ва хитой тилларини ўрганиш бўйича 39 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади", - дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим муассасаларида чет тилларни ўқитишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ихтисослаштирилган мактаблар замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат таълим стандартлари асосида немис, француз, испан, корейс ва хитой тилларини ўқитишни ташкил этади.

"Мактаблар олдига ҳукумат немис, француз, испан, корейс ва хитой тилларининг юқори малакали ўқитувчиларини жалб қилиш орқали таълим сифатини оширишга киришиш масаласини қўйди", – дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, ихтисослаштирилган мактабларнинг вазифалари орасида ўқувчиларни турли миллий ва халқаро фан олимпиадалари, беллашувлар ва бошқа тадбирларга тайёрлаш киради.

ХТВга бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2020йилнинг 1 январига қадар ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактаблар учун ўқув режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Қарорда шунингдек, япон тили ўқитувчилари иш ҳақи тариф режасининг 50% миқдорида қўшимча ҳақ оладилар. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб эса немис, француз, испан, корейс ва хитой тиллари ўқитувчилари "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда малака ошириш учун хорижий мамлакатларга юборилади.

Шунингдек, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган давлат мактабларида ота-оналар ва ўқувчилар хоҳишига кўра немис, француз, испан ёки япон тиллари иккинчи чет тили сифатида ўқитилади.

Ихтисослаштирилган мактаблар илғор тажриба ва ўқитиш методологиясини жорий этиш учун фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига Test DAF (Test Deutsch als Fremdsprache), Test DELF (Diplome d’Études en Langue Française, DALF (Diplome Approfondi de Langue Française), Japanese Language Proficiency Test Certificate (JLPT Certificate) сертификатлари бериш амалиёти жорий этилади.

Сурат манбаи: uzedu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: