Ўзбекистонда хорижий журналистлар орасида “Олтин қалам” миллий мукофотининг ғолиблари аниқланди

Дата: 15:03, 04-05-2018.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ҳакамлари ҳайъати ғолиблар ва мукофотланганларни эълон қилди, дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

“Рағбатлантирувчи мукофотлар доирасидаги “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси бўйича Туркиянинг “TRT” телерадиокомпаниясининг Ўзбекистонда аккредитация қилинган ваколатхонаси раҳбари Осман Гўкмен ғолиб деб топилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Италиянинг мустақил журналисти Микаэла Зуккони, Тожикистоннинг “Азия Плюс” ахборот агентлиги мухбири Аваз Йўлдошев, Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлигининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган мухбири Тўланбой Қурбановларнинг самарали фаолияти эътироф этилди.

Сурат манбаи: http://infocom.uz/page/35/?month=2008_4

Янгилик билан ўртоқлашиш: